35 ёшли пиёдани уриб юборган ҳайдовчини топганга пул мукофоти берилади

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни топганга 10 млн сўм пул мукофоти берилади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, номаълум автомашина жорий йилнинг 18 июнь куни соат тахминан тунги 01:45 да Урганч-Хонқа автомобиль йўлининг 3-километрида  йўл чеккасида ҳаракатланиб бораётган 35 ёшли эркакни уриб юборган ва ҳайдовчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Оқибатда, Хонқа туманининг “Бунёдкор” маҳалласида яшаган, 1989 йилда туғилган фуқаро Х.Эгамбердиев олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

ИИБнинг қўшимча қилишича, ҳозирги кунда йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унга тегишли автомашинани аниқлаш ва ушлашга қаратилган қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Азиз юртдошлар, агар сиз ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган шахс тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, 102; 62 220-40-14; 97-602-02-22; 90-713-08-13 рақамли телефонлар орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, жиноятни фош этишда яқиндан ёрдам берган шахс 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланиб, унга тегишли маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм жиноят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг