27 минг долларга Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган 22 яшар товламачи қўлга тушди
Жамият
−
18 Август 2020
9024Самарқанддан 27 200 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган 22 яшар йигит ашёвий далил билан қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 17 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, 2000 йилда туғилган, С.Б. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг январь ойида Ургут туманида яшовчи таниши У.Ш., уни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармасида юқори лавозимда ишловчи “Л.” исмли таниши орқали Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштиришини айтиб, 2020 йилнинг январь ойидан июль ойининг охирига қадар бўлиб-бўлиб жами 27.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб олиб, уни ишга киритмасдан яна 300 АҚШ доллари беришини сўраб келаётганини маълум қилган. У ўз аризасида У.Ш. ва “Л.” исмли шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Аризага асосан, 17 август куни соат 15:00 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1998 йилда туғилган, Ургут шаҳрида яшовчи У.Ш. ариза муаллифи С.Б.дан 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аниқланишича У.Ш. ҳеч қандай “Л.” исмли шахсни билмаслиги, С.Б.нинг пулини қўлга киритиш мақсадида ўзини овозини ўзгартириб, унга ўзини “Л.” деб таништириб, бошқа рақам орқали телефонда гаплашиб келган. С.Б.ни Миллий гвардия тизимига ишга киритаман деб, алдов йўли билан, 27.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси