240 минг долларни Ўзбекистондан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди (видео)
Crime
−
14:36 1233 1 minute
Тошкент вилоятида икки нафар фуқаронинг қўшни давлатга 240 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валютани ноқонуний олиб чиқишга уриниши аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролар “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга пиёда чиқиб кетаётган вақтида хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг, улар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган.
Текширув давомида фуқароларнинг оёқларига скотч билан ўраб яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами 240 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида болалардан фойдаланган ҳолда тилла қуймалари ва йирик миқдордаги нақд валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқишга уринишлар аниқланган эди.
Live
All