24 яшар ўзбекистонлик яшин уриши оқибатида вафот этди
Жамият
−
10 Июнь 2019
6401Россия Федерациясининг Ленинград вилоятида 24 яшар Ўзбекистон фуқароси кучли яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида 1995 йилнинг 11 февраль куни туғилган Ўзбекистон фуқароси Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этган.
Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳолда Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлишини эслатади: +7-965-029-41-49.
LiveБарчаси