23 млрд сўмлик ноқонуний тендерлар аниқланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда 23 миллиарддан ортиқ қийматга эга бўлган давлат харидларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахсларига тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди. 

Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида,

  • Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 9,1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 6 та;
  • Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 8 миллиард сўмга яқин бўлган 6 та;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган жами 6,7 миллиард сўмга яқин бўлган 10 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасининг талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларининг бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши керак бўлган мажбурий кўрсатмалар берилган. 

Шунингдек, буюртмачи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланиб, тегишли суд органларига маълумотлар юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда турли давлат ташкилотлари томонидан жами 16,4 миллиард сўмлик 9 та давлат харидида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

танлов давлат харидлари Ёшлар ишлари агентлиги тендер Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мансабдор шахслар Инновацион ривожланиш агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг