2024 йилда 260 млрд сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

3-саҳифа

image

2024 йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган давлат харидлари натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидлар доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб борган. Жумладан, 2024 йилда 552,5 млрд сўмлик 273 та харидлар ўрганилган.

Улардан 234 та ҳолатда жами 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинган, вазирлик ва идораларга 257 та тақдимнома киритилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилган ва қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланган.

Натижаларга кўра, Соғлиқни сақлаш, Транспорт ва Мактабгача таълим вазирликлари энг кўп ноқонуний давлат харидларини амалга оширган.

“Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш давлат харидлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг