2023 йилда Ўзбекистонда 130 минг киши вафот этди
Жамият
−
06 Ноябрь 2023
10162Ўзбекистонда сўнгги 2 йилда ўлим кўрсаткичи камайиб, аҳолининг ўсиш суръати тезлашди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, жорий йил Республикада январь–сентябрь ойларида умумий ҳисобда 129 минг 700 киши вафот этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 500 кишига кам. Шунингдек, 2021 йилда вафот этганлар сони 2 йилда 2 минг 400 кишига камайган.
Сўнгги 9 ойда вафот этганлар 71,4 минг нафар эркак, 58,3 минг аёл кишидир. Энг кўп ўлимлар август ойида кузатилган. Ушбу ойда мамлакатда 10 минг 308 та одам қайд этилган. Географик жиҳатдан эса, ушбу кўрсаткичларнинг катта қисми шаҳар аҳолиси ҳисобига тўғри келади. Бунда:
• Шаҳар аҳолиси - 69,6 минг киши;
• Қишлоқ аҳолиси - 60,1 минг киши.
Ўлим сабабларининг қарийб 60 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келади. Бундан ташқари, ўсимталар сабаб 10,7 фоиз, нафас олиш аъзолари касалликлари туфайли 6,6 фоиз, бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишдан 4,7 фоиз, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан 3,6 фоиз, юқумли ва паразит касалликлардан 1,4 фоиз ва 14,1 фоиз одам бошқа турдаги касалликлар сабаб вафот этади.
Вафот этганлар орасида меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 12,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 23,9 фоизни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 64 фоизни ташкил этган. Ўлимларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Сирдарё, Навоий, Наманган, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон ҳиссасига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни 2 минг 100 кишига ортаётгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси