2022 йил дунёнинг табиий офатлари инсониятга қанчага тушди?

Олам

image

2022 йилда тошқинлар, бўронлар, ўрмон ёнғинлари ва бошқа табиий офатлар бутун дунё бўйлаб 270 миллиард доллар зарар келтирган. Бу ҳақда “dpa” агентлиги Германиянинг суғурта компанияси тадқиқотига таянган ҳолда хабар берди.

Суғурта компаниясининг таҳлилига кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич 320 миллиард долларни ташкил қилган.

2022 йилнинг энг қиммат – 100 миллиард долларг зарар келтирган фалокати сентябрь охирида АҚШнинг Шарқий қирғоғида содир бўлган “Иан” тўфони бўлган.

Шунингдек, ўтган йили қайд этилган жами 270 миллиард долларлик зарарнинг 120 миллиард долларига яқини суғурта компаниялари томонидан қопланган. 

QALAMPIR.UZ’да тақдим этилган 2022 йилнинг энг сўнгги табиий офатларига доир хабарларни эслатиб ўтамиз:

Декабрь ойида Японияда қор ёғиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган ва яраланганларнинг кўпчилиги уйларини қордан тозалаш пайтида йиқилган, баъзиларининг устига эса томларидан қалин қор қатламлари тушган.

25 декабрь куни Америка Қўшма Штатларини қамраб олган қор бўрони 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Қурбонларнинг 12 нафари Нью-Йорк штатида бўлган. Ноқулай об-ҳаво туфайли 5000 дан ортиқ рейслар бекор қилинган эди.

Ноябрда Индонезияда содир бўлган 5,1 магнитудали зилзила 300 зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлди. Табиий офат оқибатида мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланган.

Филиппиндаги “Nalgae” тўфони оқибатида қарийб 100 нафар киши вафот этди. Умумий ҳисобда тўфон оқибатлари 1,8 млн кишига таъсир кўрсатган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made