АҚШ да кучли бўрон 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Олам

image

Кеча, 25 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари қамраб олган қор бўрони қурбонлари сони 34 кишига етди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди. 

Қурбонларнинг 12 нафари Нью-Йорк штатидаэкани айтилмоқда. 

“Мен об-ҳаво қанчалик хавфли эканлигини ортиқча баҳолай олмайман”, дейди губернатор Кэти Хокул.  

У журналистларга Байден маъмурияти штатнинг табиий офатларни федерал декларация қилиш ҳақидаги илтимосини қўллаб-қувватлашини айтди. 

"Бу Буффалодаги энг ҳалокатли бўрон сифатида тарихга киради", дейди Хокул.  

Якшанба куни АҚШнинг Шарқий қирғоғи, Техас ва Вашингтон штатларида 200 мингдан ортиқ уй ва корхона электр энергиясидан маҳрум бўлди. PowerOutage.us маълумотларига кўра,  бир кун аввал шанба куни 1,8 миллион одам электрсиз қолган. Расмийларнинг айтишича, Буффалода якшанба куни аҳолининг 16 фоизи электрсиз қолган. 

Дам олиш кунларида АҚШда 5000 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. 

Ушбу ҳафтада Қўшма Штатларнинг катта қисми совуқ, кучли шамол ва қор ёғиши шаклида ёмон об-ҳавога дуч келди. Кўпгина штатларда ҳаво ҳарорати деярли рекорд даражага тушиб кетди. Кучли об-ҳаво огоҳлантиришлари мамлакатнинг марказий ва шарқий қисмларида тахминан 175 миллион америкаликларга таъсир кўрсатди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made