200 доллар эвазига ўликни “морг”дан чиқариб беришни келишган мансабдор қўлга тушди

Жамият

image

Тошкентда 200 АҚШ доллари эвазига майитни ўликхонадан чиқариб беришни ваъда қилган мансабдорлар қўлга тушди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти З.У. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро И.нинг жорий йилнинг 15 август куни вафот этган қариндоши А.нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят морг

Баҳолаганлар

576

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг