19 ёшли йигит машинасида 50 ёшли эркакни уриб юборди. Пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
5941Бугун, 8 октябрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 19 ёшли йигит транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, 50 ёшли эркакни уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди.
Қайд этилишича, тахминан соат 00:05 ларда А.Темур кўчасида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган О.Ш. Nexia-3 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1974 йилда туғилган У.А.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида уйининг дарвозаси олдида турган эркакни машина уриб юборганди.