Фарғонада уйининг олдида турган эркакни машина уриб юборди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
9544Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида уйининг дарвозаси олдида турган эркакни машина уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 30 ёшли ҳайдовчи Lacetti автомобилини ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотган. Оқибатда уйининг дарвозаси олдида турган 57 ёшли фуқарога келиб урилган, оғир тан жароҳати олган жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида мактаб ва техникум ўқувчилари бошқарувидаги Gentra ҳамда юк машинаси ўртасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 5 нафар мактаб ва техникум ўқувчилари томонидан ижарага олинган Gentra машинасини бошқариб бораётган вояга етмаган ҳайдовчи ҳушёрликни йўқотиб, йўлнинг ўртасини ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ошиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” билан тўқнашган. Оқибатда Gentra ичида бўлган жабрланган йўловчилар Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Бироқ ҳайдовчи олган жароҳатлари туфайли шифохонага етмасдан вафот этган. Жабрланувчиларнинг қолган 4 нафари (3 нафари 17 ёш, бир нафари эса 15 ёш) ҳам оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида қолмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь