17 ёшли Шарифа Давронова Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Спорт
−
04 Октябрь 2023
8388Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Хитойда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди.
Унинг маълум қилишича, ўзбекистонлик спортчи қайд этган 14,09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмаган ва шу тариқа Давронова 17 ёшида Осиё ўйинлари чемпионига айланган.
Айтиш жоиз, Шарифа мазкур натижаси билан Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 16-олтин медални тақдим қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) делегация ҳисобига 15-олтин медални келтирган эди. Ўзбекистонлик спортчи финал беллашувида эронлик Носир Ализодани мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланганди.
LiveБарчаси