Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Осиё ўйинларида ғолиб бўлди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Жалгасбай Бердимуродов олтин медалга эга чиқди.

-87 кг вазнда иштирок этган Ўзбекистон вакили эронлик Носир Ализодани 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Финалгача Жалгасбай Япония ва Қозоғистон вакилларидан устун келди.

Шундай қилиб, Бердимуродов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 15-олтин медални қўшиб қўйди. Ҳозирда Ўзбекистон жамоаси медаль жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари юнон-рум курашчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made