Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Осиё ўйинларида ғолиб бўлди
Спорт
−
04 Октябрь 2023
3797Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Жалгасбай Бердимуродов олтин медалга эга чиқди.
-87 кг вазнда иштирок этган Ўзбекистон вакили эронлик Носир Ализодани 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Финалгача Жалгасбай Япония ва Қозоғистон вакилларидан устун келди.
Шундай қилиб, Бердимуродов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 15-олтин медални қўшиб қўйди. Ҳозирда Ўзбекистон жамоаси медаль жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда.