15 августдан газ ва электр энергияси қимматлашади
Жамият
−
31 Июль 2019 16980 1 дақиқа
Ўзбекистонда 15 августдан жамоат транспортларида йўл ҳақи, электр энергияси ва газ тарифлари қимматлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи ҳисоблагич бўлган тақдирда, 380 сўмни (ҳозирда 320 сўм) ташкил қилади. Ҳисоблагич йўқ бўлса, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 1 куб/м нархи 660 сўм бўлади (ҳозирда 553 сўм).
Маиший истеъмолчилар учун электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун) 250 сўмдан 295 сўмгача қимматлайди, ишлаб чиқарувчи ва бошқа турдаги истеъмолчилар учун — 450 сўм.
Ҳужжатга кўра, 15 августдан шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматлари тарифлари ҳам қимматлайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши айтилганди. Кейинроқ бу бекор қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь