10 кун ичида Ўзбекистоннинг Энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади

Жамият

image

Жорий йил 25 декабрга қадар Ўзбекистоннинг Энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда бугун, 14 декабрь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тегишли топшириқ берилди.

Йиғилишда, прокуратура, божхона қўмитаси, ички ишлар, энергетика, фавқулодда вазиятлар, сув хўжалиги, олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ўзэнергоинспекция, газ, электр таъминоти ва стратегик корхоналар ҳамда бошқа масъул идоралар иштирок этди. 

Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий муассасалар, йирик стратегик корхоналар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда жорий йил 25 декабрга қадар мамлакатнинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириғи берилди. 

Йиғилиш иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, концепция лойиҳасини ишлаб чиқишга киришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Энергетика хавфсизлиги концепцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг