1 сутка давомида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар аниқланмади

Жамият

image

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар аниқланмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди. 

Айни вақтда Ўзбекистон бўйлаб 16 минг киши карантинда ушлаб турилибди. Коронавирусга чалинган беморлар эса 23 кишини ташкил этмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Шундан кейин ҳар куни – 16, 17, 18, 19 март кунлари коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар аниқланди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг