Ўзбекистонда коронавирус сабаб 16 минг киши карантинга олинди

Жамият

image

Ўзбекистон коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жами 16 минг киши карантинга олинди. Бу ҳақда бугун, 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга карантин назоратини таъминлаш юклатилди.

Карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий нафақа олувчилар сонини камида 10 фоизга ёки 60 мингтага ошириш бўйича вазифалар қўйилди.

Карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади.

Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 23 нафарни ташкил этмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

781

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made