1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Жамият
−
01 Июнь
27358Жорий йилнинг 1 июнь санасидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида бир қанча ўзгаришлар бўлади. Қуйида шулар билан танишишингиз мумкин:
- Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади;
- Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади;
- Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади;
- Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланади;
- Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади;
- Айрим объектларни зилзила вақтида газ ва электр тармоқларидан автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади;
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади;
- Яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи махсус портал ишга туширилади;
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.
Ҳабиб Жўрабоев