Имомали Раҳмон ошхўрларга ҳакамлик қилди
Олам
−
19 Октябрь 2020
11496Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Сўғд вилоятида “Энг яхши ошхўр” муобақасида ҳакамлик қилди. Мусобақада биринчи ўринни Айнин туманидан бўлган Баҳодур Шокиров қўлга киритди ва 3 минг сомони мукофотни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиби 700 грамм паловни беш дақиқада паққос тушириб, қолган беш нафар иштирокчини ортда қолдирди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар берди.
Мусобақада жами 6 киши қатнашди. Мусобақанинг қолган иштирокчилари минг сомонидан мукофотни қўлга киритди.
Қайд этилишича, “Меҳргон” байрами доирасида сўғдлик ошпазлар деярли 2 тонна палов тайёрлаган. Ундан ногиронлар уйи, болалар ва қариялар уйига ҳам тарқатилган.
Мусобақа Имомали Раҳмоннинг Сўғд вилоятига яқинда амалга оширган ташрифи вақтида ўтказилган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023