Қирғизистонда намойишчилар Ҳукумат биносини эгаллаб олди
Олам
−
06 Октябрь 2020
16816Қирғизистон пойтахти Бишкекда парламент сайлови натижаларидан норози намойишчилар мамлакат Ҳукумати биносини эгаллаб олди. Бу ҳақда Ҳукумат аппарати ходимлари маълум қилди.
Аппарат ходимлари эрталаб ишга келишган, бироқ бинони эгаллаб олган одамлар уларни киритмаган.
“Намойишчилардан бир неча ўн киши Ҳукумат уйини эгаллаб олди ва ҳеч кимн у ерга киритмади”, деган ТАСС билан мулоқотда бўлган ходимлардан бири.
Аввалроқ, намойишчилар парламент биносини эгаллаб олгани айтилганди. Улар ўт ўчирувчилар машинасида парламент дарвозасини бузиб, ичкарига ёпирилган. Бундан ташқари, улар Бишкек мэриясига ҳам бостириб кирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда рўйхатдан ўтган 3,5 миллион сайловчининг 1,98 миллиони ёки 56,2 фоизи қатнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта сиёсий партия 7 фоизлик барьердан ўтиб, мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органининг янги таркибига кириши мумкин. Булар “Бирлик” (24 фоиз), “Маконим Қирғизистон” (24 фоиз), “Қирғизистон” (8 фоиз) ва “Бутун Қирғизистон” (7 фоиз) партиялари.
Овоз беришнинг расмий натижалари бюллетенларни қўлда санаб чиқилиб, якуний баённомалар МСКга топширилгандан кейин 20 кун ичида эълон қилинади. Норозиликлар ҳам шунинг ортидан бошланди.
Аммо сайлов натижасидан норози партиялар тарафдорлари намойиш уюштирди. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди. Намойишчилар қамоқдаги собиқ Президент Алмазбек Атамбоев ва Бош вазир Сапар Исаковни озод қилишди.
LiveБарчаси