Осмонни эгаларига бўшатган “темир қушлар” (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
04 Апрель 2020
12519Бутун дунёга ёпирилган коронавирус инсон қанча ақлли, имконияти кенг ва Ер сайёрасининг ҳақиқий хўжайини бўлса-да, табиат олдида ожизлигини кўрсатди.
Ер юзидаги деярли барча давлатга кириб борган COVID-19 инфекцияси мамлакатларнинг иқтисодиётига "бомба" каби тушди. Кўплаб давлатларда карантин эълон қилинди ва иқтисодий жараёнлар – ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқалар тўхтаб қолди.
Мутахассисларнинг фикрича, дунёда юзага келган ҳозирги вазиятдан энг кўп туризм ва унга боғлиқ бўлган авиатранспорт соҳаси жиддий зарар кўряпти. Буюк Британиянинг Flybe авиакомпанияси аллақачон банкротлигини эълон қилди. Экспертлар яна кўплаб авиакомпанияларнинг касодга учрашини башорат қиляпти.
Айни вақтда дунёда кўплаб давлатларнинг ўз чегарасини тўла ёпиши оқибатида авиақатновлар тўхтаб қолди. QALAMPIR.UZ коронавирус сабаб осмонни ҳақиқий эгалари учун бўшатиб, аэропортларда қолаётган “темир қушлар” манзараларини жамлади. Бундай ҳолатни ҳар доим ҳам кўриб бўлмайди.
Аввалроқ, Европанинг ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти “Евроконтрол” коронавирус пандемияси минтақадаги авиарейсларга салбий таъсир кўрсатганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси