МДҲ давлатлари раҳбарлари тор доирада учрашди
Жамият
−
11 Октябрь 2019
6895Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди. Давлат раҳбари Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этмоқда.
Бугун, Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказди.
Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди ҳамда шерикликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ўзбекистон учун, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, турли тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш жиҳатидан манфаатлидир. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотдаги иштироки анча фаоллашди. Жорий йили Ўзбекистонда МДҲнинг кўплаб тадбирлари ўтказилди.
Учрашувда 2020 йилда МДҲда раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисидаги қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди.