Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди
Ўзбекистон
−
10 Октябрь 2019 5857 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун бугун,10 октябрь куни Ашхободга жўнаб кетди.
Ашхобод аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев кутиб олди.
МДҲ саммитининг асосий тадбирлари эртага, 11 октябрга мўлжалланган. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёевнинг қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь