Майк Тайсон Фьюрига қарши жангда Нганнуга секундантлик қилади
Спорт
−
05 Август 2023
2425Аввалроқ собиқ UFC жангчиси Френсис Нганну ва профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида бокс қоидаларига асосланган жанг бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Мазкур жанг оқшомида Нганнунинг бурчагида бокс афсонаси Майк Тайсон секундантлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистонидаги кўнгилочар ишлар Бош бошқармаси раиси Турки Ал-аш-Шайх X(собиқТwitter) саҳифасида маълум қилди.
“Айтганимдек, тез орада сюрприз бўлади. Ягона ва такрорланмас Майк Тайсон Нганнуга Фьюрига қарши жанги учун секундантлик қилади. Оз қолди ўша куни билиб оламиз, ким сайёрадаги энг ёмон жангчи”, дейди аш-Шайх
Собиқ UFC жангчиси ва боксдаги чемпион ўртасидаги ушбу жанг жорий йилнинг 28 октябрь куни пойтахт Ар-Риёдда бўлиб ўтиши белгиланган.
Маълумот учун, Фьюри профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, 33 та ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этган. У декабрь ойида ватандоши Дерек Чисорани мағлуб этди ва Жаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги унвонини муваффақиятли ҳимоя қилганди.
UFC билан янги шартномадаги муаммолар сабаб хайрлашган Нганну эса ММА'да 20 та жанг ўтказиб, фақат 3 тасида мағлубиятга учраган. У UFC'ни оғир вазн тоифасидаги чемпионлик мақомида тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Тайсон Фьюри ҳамда Франсис Нганну ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирганди. Унга кўра, мазкур жанг бокс қоидалари асосида ташкил этилса, Фьюри ҳар томонлама устунликка эга чиқади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь