Расман: Украина тобора қуролсиз қолмоқда
Олам
−
18 Июнь 2022
19632Украина Қуролли Кучлари жангларда ҳарбий техникасининг ярмидан кўпини йўқотди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари Владимир Карпенко маълум қилди.
"Мен фақат оғир қуроллар ҳақида гапиряпман. Бугун бизда фаол жанглар натижасида 30-40%, баъзан эса 50% гача техник йўқотишлар бор. Шундай қилиб, биз 50% га яқинини йўқотдик”, дея Карпенконинг сўзларидан иқтибос келтиради Украина нашри.
Вазир ўринбосарининг қайд этишича, 1300 га яқин пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, 400 та танк, 700 та артиллерия тизими ишдан чиққан.
Карпенконинг сўзларига кўра, Ғарб давлатларидан қурол етказиб бериш Украина эҳтиёжларининг 15 фоизини қоплайди.
“Биз жуда кўп сонли қурол-яроғ тизимларини олдик, аммо, афсуски, бундай катта сарфланган ресурс билан улар бизнинг эҳтиёжларимизнинг атиги 10-15 фоизини қоплайди. Бизга артиллерия керак, артиллерия ўқ-дорилари, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, танклар керак. Бизга ҳақиқатан ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва реактив отишма тизими керак”, дейди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари жангларда вайрон қилинган 700 та артиллерия тизимини тўлдириши керак, Ғарбдан эса бор-йўғи 100 та шундай тизим олинган.
Аввалроқ Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк бир суткада Украинанинг 100 дан 200 нафаргача ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлаётганини маълум қилганди. У катта йўқотишларнинг асосий сабаби сифатида РФ Қуролли Кучлари ва Украина Қуролли Кучлари имкониятлари ўртасидаги тенглик йўқлигини келтирган эди. Бундан олдин Украина мудофаа вазири Олексий Резников Киевнинг кунига 100 аскари ҳалок бўлаётгани ва 500 га яқин аскар яраланганини айтган эди.
LiveБарчаси