Украина урушда кунига қанча қурбон бераётгани очиқланди
Олам
−
16 Июнь 2022
10510Ҳар куни Донбассдаги жангларда мингга яқин украиналик ҳимоячи ҳалок бўлади ёки яраланади, ўртача – 200 дан 500 нафаргача. Бу ҳақда Россия Федерацияси билан музокараларда Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамия айтиб ўтди.
Депутатнинг қўшимча қилишича, Украина армиясида бир миллионга яқин киши хизмат қилмоқда, яна икки миллион кишини ёллаш имконияти бор. Украина Қуролли кучлари, хусусан, Донбассда жангни давом эттириш учун кучга эга.
Россия Федерациясига қарши туриш учун Украинада энди қурол ва ўқ-дорилар йўқ.
“Бизда ҳужумга, қарши ҳужумга ўргатилган одамлар бор, аммо бунинг учун бизга қурол керак”, дейди Арахамия.
Шунингдек, у Россия Федерацияси билан расмий музокаралар музлатилганига қарамай, телефон мулоқоти давом этаётганини айтди.
Арахамия прогнозига кўра, Россия Федерацияси Ғарб санкциялари таъсирини 3-4 йил ичида тўлиқ ҳис қилади.
Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари
9 июнь куни Мудофаа вазири Алексей Резников Украина ҳар куни юзга яқин аскарини йўқотаётганини, ярадорлар сони эса кунига беш юзга етиши мумкинлигини айтди. Ўша куни Президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк бошқа рақамни айтди: унга кўра, кунига 100-200 украиналик ҳимоячи ҳалок бўлмоқда.
1 июнь куни Президент Владимир Зеленский ҳар куни 60 дан 100 гача украиналик аскарлар фронтда ҳалок бўлаётганини айтди. Унинг қайд этишича, ҳар куни яна 500 га яқин одам жароҳат олади.
Бундан аввалроқ, апрель ойининг ўрталарида президент ОАВга босқинчиларга қарши урушда Украина Қуролли кучларининг 2,5-3 минг нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақидаги рақамни эълон қилган эди.
10 июнь куни Президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович 24 февралдан бери 10 мингга яқин украиналик ҳимоячи ҳалок бўлганини билвосита тасдиқлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь