Қашқадарёда қовун пишди
Жамият
−
12 Май 2022 10816 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида қовун пишди. Бу ҳақда бугун, 12 май куни Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, биринчи ҳосилни ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Буриев етиштирган. Илк ҳосил “Дакара” навли қовунлардир. Тез орада қовун экспорти бошланиши айтилмоқда.
Уста деҳқонларнинг билдиришича, ҳудудда йилнинг февраль ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳам илк қовун ҳосили Руфат Буриев томорқасидан узилганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь