Сурхондарёда одамлар ёппасига қовундан заҳарланмоқдами?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳолатни ўрганиб, вилоят ҳокимлигига маълумот берган. Унга кўра, вилоятдаги барча деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида полиз маҳсулотлари, жумладан, қовунлар доимий равишда ветеринария-санитария лабораторияларида текширувдан ўтказилади.

Улардаги нитрат миқдори белгиланган санитария меъёрларига мувофиқ деб топилгандагина савдога чиқарилишига рухсат берилади.

“Айни кунга қадар вилоятдаги бирор тиббиёт муассасасига қовун истеъмоли орқали заҳарланиш ҳолати билан мурожаат қилинмаган”, дейилади хабарда.

Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳадаги қовун навларининг Сурхондарё вилоятида етиштириладиган маҳсулотларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган “Баҳор” умумий овқатланиш шохобчасида тандир гўшти ичидан қурт чиққан эди. Шундан сўнг умумий овқатланиш шохобчасининг жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотларидан тегишли лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинган ва иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё қовун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг