Фарзандларини ўртага қўйиб қасам ичган Ортиқхўжаев, саратонга чалинган Шодиева, Президентдан “мушт еган” UzAuto Motors – ҳафта дайжести
Жамият
−
19 Февраль 2022
61457Якунига етиб бораётган ҳафта Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда кўплаб эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Ўзбекистонда эса галдаги ҳафта импорт автомобилларга қўйилган бож нархи ва "UzAuto Motors" автомобилларига аввалдан буюртма тўлови 85 % дан 50 %га камайтирилиши билан эсда қолди. Шунингдек бир қатор муҳокамага чиққан мавзулар бўлди. Қуйида ҳафта давомида долзарб бўлган воқеаларга эътибор қаратамиз.
Якунига етиб бораётган ҳафтанинг илк кунларида автомобиль сотиб олиш ниятида бўлган ёки тўлов масаласида муаммоларга дуч келаётган одамлар учун яхшигина янгилик бўлди.
“UzAuto Motors” автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилиши эълон қилинди.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 майига қадар автомобиль харидидаги навбатлар тўлиқ бартараф этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда шундай вазифа қўйди.
Президент Мирзиёев йиғилишда автомобиллар импорти учун бож ставкаларини пасайтиришга кўрсатма берди.
Шунақаси ҳам бўлиши мумкин экан. Хўш нима бўлди дейсизми?
Ҳеч кутилмаган ҳолат:Тошкентда куёв тўйи куни бедарак йўқолди. Жорий йилнинг 14 февралъ куни Тошкентлик 1997 йилда туғилган Аббосхон Ахрорхўжаевич Ғуломов уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, куёв топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
“Илгари қидирувда бўлган 1997 йилда туғилган Ғуломов Аббосхон топилди. Унинг ҳолати яхши, хавотирга ўрин йўқ”, дейилади расмий хабарда.
Маълумотларга кўра, Аббосхон Ғуломовнинг уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаслигига оилавий можаролар сабаб бўлган.
“Мени қутқариб қолиш вариантлари жуда-жуда кам эди”. Актриса Раъно Шодиева саратон касаллигига чалинди.
QALAMPIR.UZ мухбири актриса билан боғланиб, ундан хабар олганида актриса Тошкентда эканини маълум қилиб, Туркиядан яқинда қайтганини айтди.
“Яна бироз кимё терапия муолажаларини қабул қилишим керак. Саратон касаллигига чалинганларга мотивация бўлсин, ҳаётдан умидларини узмасинлар, деб бетоблигим ҳақида очиқ айтдим”, дейди актриса.
Шодиеванинг маълум қилишича, унда жуда кам учрайдиган жигар саратони хасталиги аниқланган. Актриса Истанбулдаги шифохоналардан бирида операция қилинган ва амалиёт муваффақиятли ўтган.
“Ҳеч афсусланмайман. Чунки мени қутқариб қолиш вариантлари жуда-жуда кам эди. Операция 11 соат ўтди ва яна ҳаётга қайтишим Худонинг мўъжизаси эди. Шифокорим натижадан жуда хурсанд. Ҳолатим яхшимас эди. Лекин Аллоҳ менга яна бир бор ҳаёт берди, бундан жуда-жуда хурсандман”, дейди Шодиева.
Тошкентда ўзига хон, ўзига беклар томонидан Космонавтлар майдонида ўзбошимчалик билан буз-буз ишлари бошланди.
Тошкентдаги Космонавтлар майдонида Владимир Жонибеков ҳайкали олдидаги гранит плиталар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси рухсатисиз бузиб ташланди. Рухсатсиз бошланган иш учун эса “MIMAR GROUP” МЧЖга огоҳлантириш хати берилди ва жараён рухсат олингунча тўхтатилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Космонавтлар майдонида бошланган таъмирлаш ишлари ободонлаштириш учун бошлангани ҳақида маълумот берди. Аммо, ҳокимлик бу таъмирлаш ишларининг нима сабабдан ўзбошимчалик билан бошлангани ҳақида лом-мим демади. Қонунбузар компания эса жазосиз қолди.
Давлатнинг бир сўмига хиёнат қилмадим, чарчадим... – Жаҳонгир Ортиқхўжаев
16 феврал куни Тошкентдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан пойтахт ҳокимлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Кутилмаганда анжуманга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзига билдирилган танқидларга жавобан ҳокимлик лавозимини эгаллаб келаётганидан буён 35 машинасидан 6 таси қолгани, ҳаммасини сотиб, Тошкентга тиккани, ўзи эса давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаганини айтди.
20 сони туширилган банкнот $100 қийматида қабул қилинадими?
Ижтимоий тармоқларда 20 сони туширилган банкнот муомалага чиқарилгани ва у 100 АҚШ доллари қийматида қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундай маълумотларни рад қилди.
Қайд этилишича, “Сўм” муомалага киритилганининг 20 йиллиги муносабати билан 20 рақами туширилган намуна Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган пул белгиси ҳисобланмайди.
Регуляторга кўра, бу банкнота “Давлат белгиси” корхонаси томонидан 2014 йилда юбилей сана муносабати билан корхонанинг реклама маҳсулоти (сувенир) сифатида чиқарилган.
Ҳафтанинг сўнгги куни аянчли воқеа билан тугамоқда. Навоийда бобо қўлидаги набираси билан 5-қаватдаги эскалатордан қулади.
Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 18 февраль куни тахминан соат 20:30 да содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Т. 3 ёшли набираси А.С. билан Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасининг 5 ва 4-қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1-қаватга тушиб кетган. Фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган А.С. эса вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь