20 сони тушурилган банкнот $100 қийматида қабул қилинадими?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда 20 сони туширилган юбилей банкноти муомалага чиқарилгани ва у 100 АҚШ доллари қийматида қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, “Сўм”нинг муомалага киритилганининг 20 йиллиги муносабати билан 20 рақами туширилган намуна Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган пул белгиси ҳисобланмайди.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгилари фақат Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади.

“Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу намуна Марказий банк томонидан эмас, балки “Давлат белгиси” корхонаси томонидан 2014 йилда юбилей сана муносабати билан корхонанинг реклама маҳсулоти (сувенир) сифатида чиқарилган”, дейилади регулятор хабарида.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилган банкнот ҳеч қандай қиймат ўлчовига эга эмас (унда сўм ёзуви қайд этилмаган), муомала ва тўлов воситаси сифатида фойдаланишга мўлжалланмаган. 

Шу сабабли, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан аҳоли орасида ҳар хил саволлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслик мақсадида асоссиз ахборотларни тарқатмаслик сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1587

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг