Даҳшат! Навоийда бобо қўлидаги набираси билан 5-қаватдаги эскалатордан қулади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 18 февраль куни тахминан соат 20:30 да содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Т. 3 ёшли набираси А.С. билан Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасига борган. 

Улар савдо мажмуасининг 5 ва 4-қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1-қаватга тушиб кетган. Фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган А.С. эса вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган. 

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

бобо набира

Баҳолаганлар

779

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг