Президентдан вазирларгача: Амирликдан Мирзиёев номига 5 та мактуб келди
Жамият
−
28 Октябрь 2021
7470Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
“Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига доимий тараққиёт ва равнақ тилаб қоламан.
Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.”
Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён,
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
“Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига дўстона табрик ва биродарона тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ, омонлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига давомий ривож ва равнақ тилаб қоламан.
Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.”
Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум,
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти,
Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
“Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва илиқ тилакларимни йўллашдан бағоят хурсандман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига бардавом равнақ ва фаровонлик тилаб қоламан.
Чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.”
Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён,
Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари
Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби валиаҳди
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
“Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва илиқ тилакларимни йўллашдан бениҳоя мамнунман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига соғлик-омонлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига равнақ ва тараққиёт тилаб қоламан.
Чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.”
Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳаён,
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари,
Президент ишлари бўйича вазири
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
“Сиз Жаноби Олийларига илиқ саломларимни йўллаган ҳолда Сизга сиҳат-саломатлик ва омонлик, дўст Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилашдан беҳад мамнунман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига самимий табрикларимни изҳор этишдан бағоят хурсандман. Бу эса халқингизнинг Сизга бўлган ишончини акс эттиради. Қодир Аллоҳдан Сизга мамлакатингиз хизматида улкан муваффақиятлар, юртингизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ато этишини сўрайман. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги дўстлик алоқалари янада ривожланишини тилаб қоламан.
Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.”
Шайх Сайф бин Зоид ал-Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари,
Ички ишлар вазири
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон билан стратегик алоқаларга эга бўлган бир қанча давлатларнинг раҳбарлари, аллақачон, Мирзиёевни мамлакат президентлигига қайта сайлангани билан табриклаб бўлган. Жумладан, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Президенти Илҳоим Алиев Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.
LiveБарчаси