Жаҳонгир Отажонов машинасини 195 км/соат тезликда ҳайдади (видео)
3-саҳифа
−
03 Октябрь
15291Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида юқори тезликда ҳаракатланди ва буни бошқарув вақтида телефонида тасвирга олиб, Instagram саҳифасига жойлади.
Қўшиқчи Отажонов соатига 195 км тезлик билан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. Видеога кўра, қоидабузарлик аҳоли яшаш пунктидан ташқарида, автотрассада содир этилган, бундай жойларда рухсат этилган максимал тезлик эса 100 км/с (айрим ҳудудларда – 110 км/с)ни ташкил этади. Қўшиқчи бир қўлида рулни ушлаган ҳолда, бошқаси билан телефони орқали тезлик кўрсаткичини видеога олади. Видеода у пиёдалар ўтиш жойидан қарийб 150 км/с тезликда ўтгани кўринган.
“Zeekr қанча тезликка чиқаркан дейишганди. Қани кўрамиз. Шароит бор чиқаришга. 195 га чиқардим, уёғига ҳаракат кўп экан, тўғриси, қўрқдим. Балки 200 га ҳам чиқар”, деган хонанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент кўчалари бўйлаб Президент совғаси бўлган Tahoe’да 110 км/соат тезликда ҳаракатланди. У жараён акс этган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаганди.
Маълумки, Тошкент шаҳрида эса автомобиллар учун чекланган тезлик 60 км/соатни ташкил қилади. Видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлгач, спортчи уни саҳифасидан ўчириб юборди. Мўйдинхўжаев 3 миллион 60 минг сўм миқдорда жаримага тортилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-3-моддаси ( Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши) 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь