Тезликни оширган Олимпия чемпиони жаримага тортилди
Спорт
−
24 Сентябрь
14468Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Париж-2024 Олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг Президент совғаси – Tahoe автомобилида чекланган 60 км/соат меъёрни бузиб, 110 км/соат тезликда ҳаракатлангани акс этган видеоси тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, тезликни белгиланган меъёрлардан ошириб ҳаракатланган Tahoe автомашинаси ҳайдовчисига чора кўрилиб, у 3 миллион 60 минг сўм миқдорда жаримага тортилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 2001 йилда туғилган М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь