Қозоғистон АҚШ билан келишиб олди
Олам
−
08 Апрель 2020
9810Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев АҚШ Давлат котиби Майкл Помпел билан янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича халқаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Тўқаев АҚШ раҳбариятига Қозоғистонга гуманитар ёрдам юборгани ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Америка дипломатиясининг раҳбари Вашингтон пандемияни тезда бартараф этиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон, ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатларига эпидемиологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.
Суҳбат давомида қозоқ-америка сиёсий мулоқотини янада чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни сифат жиҳатидан кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилгани айтилмоқда.
Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари стратегик шериклик муносабатларини ўрнатишда давом этишини таъкидлаб, суҳбатдошлар Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш борасида яқин қўшма ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаганлар.
Айни вақтда коронавирус тарқалиши борасида АҚШ олд ўринда бормоқда. Мамлакатда қарийб 400 минг киши ушбу хасталикка чалинган. Вафот этганлар эса 12 911 кишини ташкил этмоқда. Беморларнинг 22 539 нафари соғайган.
Қозоғистонда эса коронавирусга чалинган беморлар 709 кишини ташкил этмоқда. Улардан 7 нафари вафот этди, 53 нафари соғайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистон коронавирусга қарши туролмаслигини айтиб чиққанди.