Помпео: Ўзбекистон ва Қозоғистон коронавирусга қарши туролмайди
Олам
−
14 Февраль 2020
28494Қозоғистон ва Ўзбекистон Хитойга жуда яқин ва коронавирусга қарши тура олмайди. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео шундай фикр билдирди.
Помпео Қозоғистон ва Ўзбекистон инфратузилмаси Хитойдан кириб келиши мумкин бўлган COVID-19 вирусига қаршилик кўрсатиш имконини бермайди. Шунинг учун, Давлат котиби АҚШ вирусга қарши курашда фақатгина Хитойга эмас, бошқа давлатларга ҳам молиявий ёрдам кўрсатишини айтиб ўтган.
“Биз (эпидемияни тўхтатиш учун) қўлимиздан келганини қиляпмиз. Аллақачон 100 млн доллар ёрдам пули ажратдик. Янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Бу ёрдам сўзсиз Хитойга кетади. Бироқ бу маблағлар хавфга глобал тарзда жавоб қайтараётганимизга ишонч ҳосил қилиш учун бошқа жойларда ҳам ишлатилади”, деган Помпео.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ўзбекистон ва Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмади.
Маълумот учун, февраль ойи бошида Майкл Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар уюштирди. У ҳар икки мамлакатда ҳам давлат раҳбарлари билан учрашди. Помпео Тошкентда "C5+1" Ташқи ишлар вазирлари саммитида ҳам иштирок этди.