Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 170 мингга яқинлашди. Қурбонлар 6,5 мингдан ошди
Олам
−
16 Март 2020
9301Бугун, 16 март ҳолатига дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 169 605 нафарга етди. Шу тариқа Хитойдан ташқарида вирус юқтирганлар сони COVID-19 ўчоғида у билан касалланганлардан ортиб кетди.
Хитойда айни вақвда 80 860 нафар бемор аниқланган. Хитойдан бошқа давлатлардан аниқланган жами беморлар сони 88 745 нафарга етди. Жумладан, Италияда 24 747 нафар, Эронда 13 938 нафар, Жанубий Кореяда 8236 нафар, Испанияда 7845 нафар, Германияда 5813 нафар, Францияда 5423 нафар, АҚШда 3777 нафар одамда коронавирус аниқланган.
Коронавирусдан даволанганлар сони 77 772 нафарга етди. Аммо 5921 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Вирусдан вафот этганлар сони 6518 нафарни ташкил этяпти. Коронавирус бугунгача дунёнинг 157 мамлакатига киришга улгурди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган. Ундан сўнг яна уч кишида коронавирус аниқланди.
Маълумот учун, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.