Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
24 Февраль 2025 21811 1 дақиқа
“Sofascore” “Манчестер Сити” - “Ливерпуль” ўйини учун футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди.
Унга кўра, “шаҳарликлар” сафида тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 7.2 баллга лойиқ кўрилди ва жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.“Манчестер Сити”да юқори баллни Доку олди, у 8 баллга лойиқ кўрилди.
Мазкур баҳсда энг юқори баллни “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ олди ва у 9 баллга лойиқ кўрилган. Ўйинда энг паст баҳога меҳмонлар ҳимоячиси Трент Александр Арнольд олди ва у 6.3 баҳога лойиқ кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль куни АПЛ 26-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” ўз уйида “Ливерпуль”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025