Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Манчестер Сити” “Ливерпуль”га мағлуб бўлди

Спорт

image

АПЛ 26-турининг марказий ўйини доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Ливерпуль”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

“Этиҳад”да бўлиб ўтган ўйинда дастлаб, 14-дақиқада меҳмонлар футболчиси Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳисобни очиб олган “мерсисайдликлар” 37-дақиқада Доминик Собослаининг голи эвазига орадаги фарқни 2 тага оширди. Ўйин якунига қадар мазкур ҳисоб ўзгармади ва Гвардиола шогирдлари чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди.

Ушбу ғалабадан кейин Арне Слот шогирдлари АПЛ турнир жадвалида очколар сонини 64 тага етказган ҳолда яккапешқадамга айланди. Клуб яқин таъқибчиси “Арсенал”дан 11 очко илгарилаб кетди. “Манчестер Сити” эса мағлубиятдан кейин очколари 44 талигича қолди ва 4-ўриндан жой олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг