Ҳусанов Осиё ва “Ланс” тарихидаги энг қиммат трансферга айланади

Спорт

image

Франциянинг “Ланс” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га ўтадиган бўлса, клуб ва Осиё қитъаси тарихидаги энг қиммат трансфер қилинган футболчи бўлади.

“Шаҳарликлар” қишки трансферлар ойнасида ўзбекистонлик марказий ҳимоячини қўлга киритишга яқин турибди. Маълум бўлишича, манчестерликлар футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр ва агар мазкур трансфер амалга ошса, Ҳусанов “Ланс” тарихидаги энг қиммат трансфер қилинган футболчига айланади. Айни дамга келиб, клуб тарихида энг кўп маблағга сотилган футболчи Луис Опенда бўлиб турибди. У “Лейпциг”га 40 миллион еврога ўтган эди. 

Маълумот ўрнида, “Ланс” Абдуқодир Ҳусановни 2023 йилда “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди. Ҳозирда  Осиё футболи тарихидаги энг қиммат суммага трансфер қилинган футболчи кореялик Ким Мин Же ҳисобланади. У 2023 йилда “Наполи”дан “Бавария”га 50 миллион еврога кўчиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячининг трансферига розилик билдиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг