Ҳусановнинг “Брайтон”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
11:21 683 1 дақиқа
Кеча, 28 октябрь куни Англия Лига кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 76-дақиқа захирадан майдонга тушди ва ўйин охирига қадар ҳаракат қилди.
“Sofascore” портали Англия Лига кубогининг 1/8 финал босқичида “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Брайтон”га қарши ўйинини 6,9 балл билан баҳолади. Бу “Манчестер Сити” ҳимоячилари орасидаги иккинчи энг яхши кўрсаткич бўлди. Ҳимоя чизиғидаги энг яхши кўрсатгични 2-гол муаллифи Витор Рейс қайд этди. Бразилиялик ҳимоячининг ўйини 7,3 балл билан баҳоланди.
Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда “Манчестер Сити” пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Англия Лига кубогининг чорак финалига йўл олди. “Брайтон” эса мусобақани тарк этди.
Жамоалар жорий йилнинг 31 октябрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида яна ўзаро баҳс олиб боради.
Live
Барчаси27 Октябрь