“Сити” пенальтилар сериясида “Брайтон”ни мағлуб этди
Спорт
−
10:16 471 2 дақиқа
Кеча, 28 октябрь куни Англия Лига кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 76-дақиқа захирадан майдонга тушди ва ўйин охирига қадар ҳаракат қилди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. 30-дақиқада Малик Ялкуе “Брайтон”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 40-дақиқада Матео Ковачич ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Жоржиньо Рюттернинг голи “Брайтон”га яна устунликни қайтарди. Учрашувнинг 72-дақиқасига келиб Витор Рейснинг аниқ зарбаси эса “Манчестер Сити”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Пенальтилар сериясида “Манчестер Сити” 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Англия Лига кубогининг чорак финалига йўл олди. Жамоанинг чорак финалдаги рақиби қуръа натижасида аниқланади.
Маълумот учун, Англия Лига кубоги 1960 йилдан буён ўтказиб келинади. Мусобақада Англия футбол лигасининг тўртта юқори дивизионидаги клублар иштирок этади. “Ливерпуль” 10 марта совринни қўлга киритиб, мусобақа тарихидаги энг кўп ғалаба қозонган клуб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Арсенал” жамоаси мусобақанинг 1/8 финал босқичида сафарда 4-дивизион жамоаси “Флитвуд”га мағлуб бўлганди.
Live
Барчаси27 Октябрь