Ҳусановнинг “Лейпциг”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Спорт

−

image

Кеча, 4 ноябрь куни “Манчестер Сити” клуби UEFA Чемпионлар лигасининг тўртинчи тури доирасидаги Германиянинг “Лейпциг” жамоасини сафарда 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Бу Ҳусановнинг жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги тўртинчи учрашуви бўлди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик ҳимоячи мусобақадаги барча баҳсларда майдонга тушди.

“Sofascore” портали Ҳусановнинг “Лейпциг”га қарши ўйиндаги ҳаракатларини 7,0 баллга баҳолади. Бу кўрсаткич “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғидаги энг юқори натижа бўлди. Ҳусанов учрашувнинг 94-дақиқасида сариқ карточка олди. Агар ушбу огоҳлантириш бўлмаганида, унинг баҳоси янада юқорироқ бўлиши мумкин эди.

Портал талқинига кўра, “Манчестер Сити” сафида Эллиот Андерсон 8,6 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун, тўрт турдан кейин “Манчестер Сити” 9 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Ҳусанов жамоаси кейинги учрашувини 25 ноябрь куни ўз майдонида Италиянинг “Наполи” клубига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг