Ҳусанов Францияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
07 Ноябрь
5222Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябрь ойининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда чемпионат матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ҳафтада 1-лига дивизиони расмий сайтида ойнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди ва Абдуқодир Ҳусанов кучли учликдан жой олди.
Ғолибни аниқлаш учун Франция чемпионатининг Х'даги расмий саҳифасида овоз бериш ўтказилди ва натижада Абдуқодир Ҳусанов энг кўп овоз тўплаб, октябрь ойидаги Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси бўлди. Бу борада у “Марсель”нинг 21 ёшли ҳужумчиси Жонатан Роу ва “Лион”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Малик Фофанани ортда қолдирди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Ҳусанов клуб сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. ПСЖга қарши сўнгги ўйинда (0:1) у Ашраф Ҳакимига қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилиб, 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов “Ланс” клубининг ҳам октябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси