Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”да ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
30 Октябрь
3717Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов клубининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Октябрь ойида 20 ёшли Ҳусанов жамоасининг барча ўйинларида иштирок этиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Жорий мавсумда эса ҳимоячи “Ланс” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди.
Ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёнларида ўзбекистонлик футболчи жамоадошлари Факундо Медина ва Анди Диуф каби футболчиларни катта фарқ билан ортда қолдирди. Ҳусанов 82,84 фоиз овоз билан етакчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлгани хабар қилинганди.