Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Ҳусанов автогол урган ўйинда “Сити” очко йўқотди (видео)

Спорт

image

Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Брайтон”ни қабул қилди ва 2:2 дуранг қайд этди. Ушбу баҳсда “шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 48-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Ушбу баҳсни Ҳусанов асосий таркибда бошлади. Дастлаб Эрлинг Холанд 11-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳимоячиси Эступиньян жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Тайм охирида Омар Мармуш мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм бошида Хиншелвуднинг  зарбасидан сўнг тўп Ҳусановга тегиб, дарвозадан жой олди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, “Манчестер Сити” очколар сонини 48 тага етказиб, 5-ўринга жойлашди. Дурангга эришган “Брайтон” 47 очко билан 7-ўринни банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сити Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг