Ҳормуз бўғози тўлиқ тозаланди, у назоратимиз остида – Трамп
World
−
16:57 1864 2 minutes
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғози миналардан тўлиқ тозаланганини ва бўғоз 100 фоиз АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари назоратида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Оқ уйнинг Овал офисида журналистлар билан суҳбат чоғида сўз очди.
Трамп Ҳормуз бўғозидан фақат АҚШ рухсат берган танкерлар ўта олаётганини, бошқа кемалар эса блокадага дуч келаётганини айтиб, шундай деган:
“Миналарни тўлиқ тозаладик. Ҳормуз бўғози ҳозир очиқ ва 100 фоиз бизнинг ҳарбий-денгиз кучларимиз назоратида”.
У Эрон иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда эканини, бироқ унинг ҳарбий салоҳияти ҳали ҳам муаммо туғдириши мумкинлигини қайд этган. Шунингдек, агар келишувга эришилмаса, Эронга катта ҳужум уюштириш эҳтимоли борлигини билдирган.
Трамп Овал офисида ўтказган матбуот анжуманидан сўнг Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан фикр билдирган. У Эрон иқтисодий жиҳатдан жуда оғир аҳволда эканини, ҳатто ўз ҳарбийларига ҳам маош тўлай олмаётганини даъво қилган. Шунга қарамай, Эроннинг ҳарбий жиҳатдан Ҳормуз бўғозида ҳали ҳам муаммо туғдириш имкониятига эга эканини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Трамп Эрон билан келишувга эриша олмаса, мамлакатга қарши катта ҳужум уюштириш имконияти мавжудлигини ҳам айтган.
“Буни тез орада кўрасиз. Агар буни амалга оширишни истасак, бунга имкониятимиз бор”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрондан америкалик ҳарбийларнинг ҳалок бўлгани учун товон пули ундириш ниятида эканини маълум қилган эди.
Live
All