“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ракета ҳужуми уюштирди
Олам
−
23 Июль
5820Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати “Катюша” ракеталари билан Исроил шимолидаги Цуриэль қишлоғига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳаракат баёнот берди.
Қайд этилишича, Исроил-Ливан чегарасидаги Цуриэль аҳоли пункти биринчи марта зарбага учраган. “Ҳизбуллоҳ” Исроил армиясининг Ливандаги тинч аҳолига ҳужумига жавобан тураржойга ўнлаб “Катюша” ракеталари отилганига ишора қилди.
Бошқа томондан, Исроил қўшини Ливан жанубидан юқори Жалилага отилган 10 та ракетанинг кўпининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Жалила минтақасида ҳавода учаётган ракеталар ва портлаш товушлари акс этган кадрлар жойлаштирилди.
Маълумот учун, 22 июль куни Исроил армияси томонидан Ливан жанубидаги Сур ва Адлоун шаҳарларидаги қурол-яроғ омборига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида минтақада кучли портлашлар содир бўлган, камида уч киши жароҳат олган.